Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Рус армияси секинлашди

Рус армияси секинлашди

Зеленскийнинг айтишича, Курск ҳужуми Украина шарқидаги рус кучларини секинлаштирган.

Украина президенти Владимир Зеленский Украинанинг Россия билан чегарадош Курск вилоятига бостириб кириши Москванинг Украина шарқидаги юришини секинлаштиришга ёрдам берганини айтди.

Зеленский, шунингдек, Россиянинг Курск вилоятидаги қарши ҳужуми ҳам катта ютуқларга эришмаганини айтди.

«Бу, очиғини айтганда, биз умид қилган натижаларни берди. Харков вилоятида душман тўхтатилди. Уларнинг Донетск вилоятидаги юриши секинлашди, гарчи у ерда жуда қийин бўлсада», - деди Зеленский матбуот анжуманида.

«[Россия] у ердан тезда ўтиб кетмоқчи эди. [...] Ҳозиргача жиддий муваффақиятларни кўрмадик», — деди у Курск вилоятини назарда тутиб.

Зеленскийнинг айтишича, Россиянинг Курск фронтида 40 мингга яқин аскари бор.

Россия президенти Владимир Путин Россия кучлари Курск вилоятида ҳам, Украинанинг шарқий жабҳасида ҳам олдинга силжишга эришганини айтди. Жума куни Россия Мудофаа вазирлиги кучлари Украина томонидан даъво қилинган 100 Курск қишлоғидан 10 тасини қайтариб олди.

Киритилди: 18:48 14.09.2024. Ўқилди: 2260 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!