Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Намойишчилар "Эркинлик" ва "Иккинчи турни қайтаринг" шиорлари билан пойтахт Бухарест марказида юриш уюштиришди. Акция президентликка номзод Келин Жоржеску яқин вақтларгача аъзоси бўлган “Руминияни бирлаштириш учун алянс” партияси томонидан ташкил этилди. Жоржеску сайловнунг биринчи турида қарийб 23 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлган.
Руминия Конституциявий суди 6 декабр куни ўтказилган президентлик сайловларининг биринчи тури натижаларини бекор қилганди. ОАВ маълумотларига кўра, бунга Россиянинг сайлов жараёнига аралашуви сабаб бўлган.
Руминиянинг амалдаги президенти Клаус Йоханниснинг маълум қилишича, мамлакат разведкаси Россия ТikTok ва Telegram'даги минглаб аккаунтлар орқали ултраўнгчи Келин Жоржескуни қўллаб-қувватлаганини аниқлаган.
Руминияда такрорий президентлик сайловлари май ойида ўтказилади. Йоханнис янги президент сайлангунга қадар ўз вазифасини бажаришда давом этади. Ҳозирча ултраўнгчи кучлар номзоди Келин Жоржеску сайловларда қатнашадими-йўқми, номаълум. Бу унинг сайловолди кампаниясини ноқонуний молиялаштириш бўйича айбловлар сабабли Конституциявий суднинг қарорига боғлиқ бўлади.