Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Руминияда кичик моторли икки самолёт ҳавода тўқнашди

A A A
Руминияда кичик моторли икки самолёт ҳавода тўқнашди

Руминиянинг Сучава уездида енгил моторли икки самолёт ҳавода тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Ҳодиса 4 август, шанба куни Фретеуц Век шаҳарчасидаги машғулот парвозлари вақтида юз берган. Ҳодиса оқибатида бир учувчи ҳалок бўлган.

Фавқулодда вазиятлар бўйича бош инспекторат маълумотларига кўра, ҳаводаги тўқнашувдан сўнг ҳар иккала самолёт учиш-қўниш йўлагидан ташқарига қулаган.

«Иккала учувчи ҳам қамалиб қолган. Улардан бири ҳушсиз эди, кейинроқ у ҳалок бўлган, деб тан олинди. Иккинчи учувчи эса самолёт кабинасидан чиқариб олинди ва унга шифокорлар биринчи тиббий ёрдамни кўрсатди», — дейилади инспекторат ахборотида.

Иккинчи учувчи вертолёт ёрдамида Ясси шаҳридаги туман касалхонасига олиб борилган ва даволашга ётқизилган.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 00:03 05.08.2018. Ўқилди: 1187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар