Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Руминия Россия дронларини уриб туширмоқчи

A A A
Руминия Россия дронларини уриб туширмоқчи

Руминия президенти вазифасини бажарувчи Илиэ Болоян мамлакат ҳудудига кириб келган дронларни уриб туширишга рухсат берди, деб хабар қилмоқда Digi24 нашри. Тегишли қонун лойиҳаси февраль ойида парламент томонидан маъқулланган.

Россия дронлари Руминия ҳаво ҳудудини бир неча бор бузган, асосан Руминия чегараси яқинида жойлашган Дунайдаги Украина портларига ҳужумлар пайтида. Бу ҳодисалар 2023 йил ёзидан бошлаб кузатила бошланган, чунки айнан шу пайтда Россия Украина инфратузилмасига, айниқса Одесса вилояти ва Исмоил ҳамда Рени каби Дунай портларига зарбаларни кучайтирган. Россия дронларининг қолдиқлари, жумладан, "Shahed-136" ("Геран") русумли дронлар Руминия ҳудудида, хусусан, Тулча ва Бреил чегара ҳудудларида топилган. Масалан, 2023 йил сентябрь ойида дрон парчалари топилган бўлса, 2023 йил декабрь ойида Гринду қишлоғи яқинида портлаш натижасида пайдо бўлган воронка билан ҳаво ҳудуди бузилгани қайд этилган.

Киритилди: 21:46 19.05.2025. Ўқилди: 770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!