Руминия Қора денгизда минтақадаги кемалар қатнови хавфсизлигига таҳдид солган дронни йўқ қилди. Бу ҳақда Руминия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Оммавий ахборот воситаларига кўра, гап Украина Қуролли кучлари Россия кемаларига ҳужум қилиш учун фойдаланадиган Sea Baby дрони ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.