Руминия прокуратураси президентлик сайловларининг биринчи босқичида ғалаба қозонган Келин Жоржескунинг сайловолди ташвиқоти пайтида манипуляция ва пул ювиш ҳолатлари бўйича тергов бошлади — Romania Insider.
Маълум қилинишича, Руминия Бош прокуратураси ўта ўнгчи номзод Келин Жоржескунинг сайлов кампанияси молиялаштирилиши юзасидан ички текширув бошлаган, унинг ўзи бу айбловларни рад этмоқда.
Тергов яқинда Миллий Мудофаа Олий Кенгаши (CSАТ) ҳужжатларининг махфийлигини бекор қилгандан сўнг бошланди, бу эса президентлик сайловларининг биринчи босқичида ғолиб бўлган Жоржескунинг манбаси ошкор этилмаган ташқи маблағларни олганини ва ўз сайлов кампаниясига ҳукумат амалдорларини жалб қилганини кўрсатди. Қайд этилишичa, жараён асосан ТикТок платформасида онлайн тарзда амалга оширилди.
Президентлик сайловларининг иккинчи тури 8 декабр куни бўлиб ўтади. Шу сабабли, бу тергов сайлов жараёнига қандай таъсир қилиши аниқ эмас.