Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Рубио: "Вашингтоннинг ташқи сиёсатини дунё тартиби эмас, АҚШ манфаатлари белгилаб беради"

Рубио: "Вашингтоннинг ташқи сиёсатини дунё тартиби эмас, АҚШ манфаатлари белгилаб беради"

Америка маъмурияти ўз ташқи сиёсатини белгилашда ҳозирги дунё тартибини эмас, балки Қўшма Штатларнинг миллий манфаатларини ҳисобга олади.

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио American Compass нодавлат таҳлил маркази томонидан ташкил этилган анжуманда маълум қилди.

"Ташқи сиёсатимиз - жой ва масалага қараб - биринчи навбатда Америка Қўшма Штатлари учун фойдали бўлган нарсага қаратилиши ва йўналтирилиши кераклиги ҳақидаги ғоя бутунлай йўқолди. Биз халқаро тартиб ёки дунё учун нима фойдали бўлишидан келиб чиққан ҳолда ташқи сиёсат қарорларини қайта-қайта қабул қилдик", деди у.

"Мен бу нарсаларнинг аҳамияти йўқ, деб айтмаяпман, лекин ташқи сиёсатимизнинг биринчи устувор йўналиши Қўшма Штатлар ва Қўшма Штатлар манфаатларига мос келадиган нарса бўлиши керак. Бу изоляция эмас, бу соғлом фикр", - дея қўшимча қилди АҚШ Давлат котиби.

Киритилди: 06:51 04.06.2025. Ўқилди: 678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!