АҚШ Давлат котиби ва Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Марко Рубио Вашингтоннинг Ҳормуз бўғозидаги операцияси мудофаа характерига эга эканлигини таъкидлади.
Рубио бу баёнотни Оқ уйдаги брифингда айтди.
"Бу ҳужумкор операция эмас. Бу мудофаа операцияси. Унинг маъноси жуда оддий: бизга ўқ узилмагунча биз ўқ узмаймиз. Биз уларга ҳужум қилмаймиз. Лекин агар улар бизга ҳужум қилсалар, кемаларга ҳужум қилсалар, жавоб беришлари керак", деди Рубио.
Унинг сўзларига кўра, ҳеч бир мамлакат халқаро сувлар устидан назорат ўрнатишга ҳақли эмас.
"Ва Эрон айнан шундай қилмоқда", деб таъкидлади АҚШ Давлат котиби.