Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Нью-Йоркдаги БМТ Бош ассамблеяси доирасидаги учрашуви муҳокама қилинмоқда ва унинг амалга ошиши эҳтимоли юқори.
Бу ҳақда "ТАСС"га ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди.
"Муҳокама жараёнида. Менимча, имкониятлар юқори", - деди у бу борадаги саволга жавоб берар экан.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Лавровни БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги Россия делегацияси раҳбари этиб тайинлагани маълум бўлган эди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова ТАСС агентлигига берган интервьюсида Лавров ва Рубио учрашуви бўлиши мумкинлигини инкор этмади.