Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Рубио Украинадаги можаро бошқа давлатларга ҳам тарқалиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Рубио Украинадаги можаро бошқа давлатларга ҳам тарқалиши мумкинлигидан огоҳлантирди

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Украинадаги можаронинг янада кескинлашиши унинг мамлакат чегараларидан ташқарига тарқалишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Америкалик дипломат Грециянинг Kathimerini нашрига берган интервьюсида халқаро ҳамжамият мавжуд вазиятни кенг кўламли қарама-қаршиликка айланиши мумкин бўлган хавф манбаи сифатида баҳолаётганини таъкидлади.

«Биз бутун дунёни хавотирга солаётган масаладан, яъни можаронинг бошқа давлатларга ҳам таъсир кўрсатадиган даражада кескинлашиши ва эҳтимол, янада кенг кўламли тўқнашувга айланиб кетиши мумкинлигидан жиддий ташвишдамиз», — деди Рубио.

Киритилди: 13:47 08.10.2026. Ўқилди: 774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!