Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Рубио Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинликни зудлик билан юмшатишга чақирди

Рубио Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинликни зудлик билан юмшатишга чақирди

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар, шунингдек, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан телефон орқали мулоқот қилиб, вазиятни зудлик билан юмшатиш муҳимлигини таъкидлади ва Вашингтон Ню-Деҳли ва Исломобод ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни қўллаб-қувватлашини билдирди.

"Давлат котиби зудлик билан кескинликни юмшатиш зарурлигини таъкидлади. У АҚШ Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни қўллаб-қувватлашини билдирди ва мулоқотни яхшилаш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришга чақирди," - дейилади Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс баёнотида.

Рубио ва Жайшанкар ўртасидаги суҳбат якунлари бўйича ҳужжатда айтилишича, давлат котиби Қўшма Штатларнинг терроризмга қарши курашда Ҳиндистон билан ҳамкорлик қилишга содиқлигини тасдиқлаган.

Шаҳбоз билан суҳбат якунлари бўйича баёнотда Рубио Покистонни террорчилик гуруҳларини ҳар қандай қўллаб-қувватлашни тўхтатиш учун аниқ чоралар кўришга чақиргани қайд этилган.

Киритилди: 23:07 08.05.2025. Ўқилди: 620 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!