Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Руандадаги президентлик сайловида амалдаги давлат раҳбари етакчилик қилмоқда

 Руандадаги президентлик сайловида амалдаги давлат раҳбари етакчилик қилмоқда

Руандада 15 июл куни умуммиллий сайловлар бўлиб ўтди. Шу куни президентдан ташқари, парламент депутатлари ҳам сайланган.

Руанданинг амалдаги президенти Пол Кагаме давлат раҳбарлиги учун ўтказилган сайловда, варақаларнинг 79 фоизи санаб бўлингач, 99,15 фоиз (7,1 млн) овоз тўплади. Унинг рақиблари — яшиллар етакчиси Фрэнк Хабинеза ва мустақил номзод тегишли равишда 0,53 ва 0,32 фоиздан овоз тўплаган.

66 ёшли Пол Кагаме 2000 йилдан буён президентлик лавозимини эгаллаб турибди. Навбатдаги сайловдан сўнг у Руандани камида 2029 йилгача бошқаради.

Киритилди: 22:18 16.07.2024. Ўқилди: 1086 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!