Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Рой Жонс Москвада мусиқачига қарши жанг ўтказади

Рой Жонс Москвада мусиқачига қарши жанг ўтказади

Яримоғир вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Рой Жонс "Лужники" мажмуасида Москва спорт куни доирасида кўргазмали жанг ўтказади.

Россия фуқаролигига эга Жонснинг рақиби машҳур мусиқачи бўлиши айтилмоқда, лекин унинг исми ҳали очиқланмаган.

"Ринг мен учун иккинчи уй ва у ерда бўлишдан катта завқ оламан. Албатта, мен аллақачон профессионал фаолиятимни якунлаб бўлганман, шунинг учун тайёрланишга қўшимча вақт сарфлашимга тўғри келди. Рақибим жанг санъатида катта тажрибага эга эканлигини эшитдим. Ишончим комил-ки, биз Москвадаги спорт байрамида ажойиб шоу намойиш этамиз ва барча мухлисларни қизиқарли жанг билан хурсанд қиламиз", дея хабарга муносабат билдирган Рой.

Маълумот учун, Рой Жонс Сеул Олимпиадасида кумуш медаль соҳибига айланган. У 1989 йилдан 2023 йилгача профессионал боксда 76 та жанг ўтказди. Чарм қўлқоп устасининг тўртта вазн тоифасида чемпионлик камарларини қўлга киритганини таъкидлаш лозим.

Киритилди: 15:56 04.07.2024. Ўқилди: 751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!