Россиянинг Ростов шаҳридаги тергов изолаторида маҳбуслар томонидан гаровга олинган соқчилар озод қилинган.
Штурм чоғида террорчиликда айбланиб сақланаётган маҳбуслар отиб ўлдирилган. Уларнинг 3 нафари бевосита штурм чоғида, яна 3 нафари тез ёрдам машинаси етиб келгунча ҳалок бўлган.
Аввалроқ Ростовда олти нафар судланувчи тергов изоляторидаги камерадаги панжарани бузиб, изоляторнинг икки нафар xодимини гаровга олгани ҳақида хабар бергандик.
Маълумотларга кўра, жиноятчилар ўзларининг ИШИДга алоқадор эканликларини эълон қилишган.
Ростов вилоятидаги 1-сонли тергов изоляторида асирларнинг гаровга олиниши муносабати билан Россия Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг барча ходимлари шай ҳолатга келтирилди