Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ростов вилоятидаги нефть базасидаги ёнғин олтинчи кундирки ўчирилди

Ростов вилоятидаги нефть базасидаги ёнғин олтинчи кундирки ўчирилди

Россия Федерациясининг Ростов вилоятидаги нефть базасидаги ёнғин олтинчи кундирки ўчирилди.

Украина Қуролли Кучлари Россия Федерациясининг Ростов вилояти Пролетарск шаҳридаги нефть омборига яна ҳужум қилди. Бу ҳақда Россиянинг бир қатор Телеграм-каналлари хабар берди.

❕ «Украина Қуролли Кучлари Ростов вилоятининг Пролетарск шаҳридаги нефть омборига яна ҳужум қилди, бир неча кундан бери ўчира олмаяпти. Манбаларга кўра, дрон эрталаб соат 5 лар атрофида нефть омбори ҳудудига ҳужум қилишга уринган. Дастлабки маълумотларга кўра, дроннинг қулаши оқибатида ҳеч ким жабрланмаган», — дея хабар беради База Телеграм канали.

Янги ҳужумга уриниш ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.

«Ўт ўчирувчилар Ростов вилоятининг Пролетарск шаҳридаги нефть базасидаги ёнғинни олтинчи кундан бери ўчиришда давом этмоқда», — деди РИА Новости агентлигига туман маъмурияти вакили.

Киритилди: 18:22 23.08.2024. Ўқилди: 767 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!