Бугун 9 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россиянинг йирик ҳужумидан кейин Украинада барча иссиқлик электр станциялари фаолиятини тўхтатди

Россиянинг йирик ҳужумидан кейин Украинада барча иссиқлик электр станциялари фаолиятини тўхтатди

Украинада "Центэренерго" давлат ширкати томонидан бошқариладиган барча иссиқлик электр станциялари (ИЕС) Россия Федерациясининг тунда содир бўлган оммавий ҳужумидан сўнг ўз фаолиятини тўхтатди ва вақтинча электр энергияси ишлаб чиқармаяпти.

Бу ҳақда "Центэренерго"нинг Facebookдаги расмий саҳифасида маълум қилинган.

"Иссиқлик электр станцияларимизга (ИЕС) уруш бошланганидан бери берилган энг оммавий зарба. Мисли кўрилмаган сондаги ракеталар ва сон-саноқсиз дронлар дақиқасига бир неча марта 2024 йилдаги ҳалокатли ҳужумдан кейин тикланган бир хил ИЕСларга ҳужум қилди", дейилади баёнотда.

Компания ҳужумларни тўхтатишга чақирди, чунки ИЕСлар ҳарбий иншоотлар эмас.

"Заводлар ёнмоқда! Бизнинг ИЕСлар ҳарбий иншоотлар эмас. Биз қурол ишлаб чиқармаймиз! Биз тинч аҳолини иш билан таъминлаймиз. Биз тўхтадик... Ҳозир генерация ноль. Ноль! Биз кечаю кундуз тиклаётган нарсамизни йўқотдик. Тўлиқ!" дея компания маълум қилди.

Киритилди: Бугун 08:42. Ўқилди: 995 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!