Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россиянинг Украинага навбатдаги зарбалари камида уч кишининг ҳаётига зомин бўлди

Россиянинг Украинага навбатдаги зарбалари камида уч кишининг ҳаётига зомин бўлди

Шунингдек, 30 дан ортиқ киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Deutsche Welle.

Украина расмийлари маълумотларига кўра, Одессада дрон зарбаси оқибатида янги қурилган бинодаги қўриқчи ҳалок бўлган, Харковда эса 27 киши, жумладан, уч нафар бола жароҳат олган. Сумида икки хусусий уйда ёнғин юзага келган, яна 20 га яқин бино зарар кўрган.

"Суми вилоятига уюштирилган ҳужумлар оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳат олди. Днепропетровск вилоятида эса 1500 кв. метр турар-жой бинолари ёниб кетган, уч киши жароҳат олган", дея хабар берди Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати.

Киритилди: 13:45 07.07.2025. Ўқилди: 587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!