Россиянинг Украинадаги можародаги ғалабаси НАТО учун хавф туғдиради ва алянсни янада заифлаштиради
Бу фикрни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Берлиндаги матбуот анжуманида билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Россия Федерациясининг Украинадаги ғалабаси нафақат Киев учун фожиага, балки НАТО учун ҳам хавфга айланади.
"Биз Украинани жанг майдонида ва музокаралар столида янада кучлироқ қилиш учун уни қўллаб-қувватлашда давом этишимиз керак, деб ҳисоблайман, чунки бу бизнинг манфаатларимизга мос келади. Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлашимиз инқирозни узоқ муддатга ва адолатли ҳал қилишимизга олиб келади", — дея таъкидлади Столтенберг.