Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Россиянинг Украина шаҳарларига ракета ҳужуми натижасида 13 киши ҳалок бўлди

Россиянинг Украина шаҳарларига ракета ҳужуми натижасида 13 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Пайшанбага ўтар кечаси Россия Киев ва бошқа йирик шаҳарларга ракета ва дронлар билан зарба берди. Ҳужумлар оқибатида жами 13 киши ҳалок бўлган, уларнинг орасида 12 ёшли бола ҳам бор. Энг кўп қурбонлар Одессада (7 киши) ва Киевда (5 киши) қайд этилди, Днепр шаҳрида эса икки киши ҳаётдан кўз юмди.

Киев мэри Виталий Кличконинг маълум қилишича, пойтахтда 45 киши жароҳатланган, кўп қаватли уйлар ва инфратузилма объектларига жиддий зарар етган. Днепр ва Одессада ҳам турар-жой бинолари ёниб кетган ва ўнлаб фуқаролар яраланган. Харковда эса дрон ҳужумлари натижасида икки киши тан жароҳати олгани хабар қилинди.

Киритилди: Бугун 12:20. Ўқилди: 345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!