Бугун 13 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россиянинг Сибир минтақасида кузатилган бўрон оқибатида ўнлаб инсонлар жароҳатланди

Россиянинг Сибир минтақасида кузатилган бўрон оқибатида ўнлаб инсонлар жароҳатланди

Ҳакасия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 32 нафар, жумладан бир бола турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Беш киши касалхонага ётқизилган, бир нафар жабрланувчининг аҳволи оғир.

Иркутск вилояти раҳбари Игор Кобзевнинг хабар беришича, тиббиёт муассасаларига етти киши мурожаат қилишган. Жабрланганлар орасида болалар ҳам бор.

Бундан ташқари, 5 апрел куни содир бўлган кучли шамол натижасида Кемерово вилояти, Олтой ўлкаси, Олтой ва Ҳакасия Республикалари, Красноярск ўлкаси ҳамда Новосибирск вилоятида электр таъминотида оммавий узилишлар юзага келди.

Киритилди: 18:58 06.04.2025. Ўқилди: 957 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!