Россия экспорт товарларининг (нефт, газ, ўғитлар) глобал танқислиги бошқа давлатларни рублга тезроқ ўтишга мажбур қилмоқда, деди иқтисодчи Василий Колташов @SputnikLive нашрига.
Февраль ойида рублда ҳисоб-китоблар ҳажмининг энг юқори нуқтага чиқиши Россия валютасига бўлган ишонч ортиб бораётганидан далолат беради. Рубль Осиё ва постсовет ҳудудидаги ҳамкорлар учун тобора жозибадор валютага айланмоқда. Доллар улуши эса камаймоқда, деди мутахассис.