Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
"Ҳужум оқибатида ОRINDA кемасида ёнғин содир бўлганидан сўнг, Руминия расмийлари Украина билан чегарада жойлашган қишлоқ аҳолисини эвакуация қилди", деб хабар берди Руминия Фавқулодда вазиятлар бош инспекцияси.
"Кеманинг Руминия ҳудудига яқинлигини ҳисобга олган ҳолда, расмийлар Плауру қишлоғи аҳолисини эвакуация қилишга қарор қилишди. Одамлар қўшни шаҳарга кўчирилди", дейилади инспекция баёнотида.
Плауру Украинанинг Дунайдаги энг йирик порти бўлган Измаилнинг қарама-қарши томонида жойлашган.
Туркия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, зарбага учраган ОRINDA кемасининг ўн олти нафар экипаж аъзоси эвакуация қилинган, ҳеч ким жароҳатланмаган.