Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) маълумотига кўра, 2024 йил апрел ойида Россиянинг нефт экспортидан тушган даромади 13,2 млрд долларни ташкил этди — бу 2023 йил июнидан бери энг паст кўрсаткичдир.
Март ойига нисбатан тушум 1,13 млрд долларга камайган. Бу экспорт ҳажми ёки нархдаги пасайиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.