Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россиянинг нефт экспортидан тушадиган даромадлари сўнгги тўрт йилликдаги энг юқори кўрсаткичга етди — Иқтисодчилар

Россиянинг нефт экспортидан тушадиган даромадлари сўнгги тўрт йилликдаги энг юқори кўрсаткичга етди — Иқтисодчилар

Россия иқтисодиётининг нефт экспортидан оладиган кунлик ўртача даромадлари икки баравар, яъни 135 миллион доллардан 270 миллион долларгача ошди. Етказиб бериш ҳажми эса Украинада уруш бошлангандан бери энг юқори даражага кўтарилди. Бу ўсиш Яқин Шарқдаги уруш ва Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши натижасида жаҳон бозорида нефт нархи кўтарилгани билан изоҳланмоқда.

Европа таҳлил ва стратегия маркази асосчиси Владислав Иноземцевнинг фикрича, ушбу уруш Россия учун иқтисодий жиҳатдан манфаатли бўлиб чиқмоқда:

– Феврал ойида экспорт нефтининг ўртача нархи бир баррель учун 41,5 долларни ташкил қилган бўлса, март ойининг айрим кунларида бу кўрсаткич 100 доллардан ошди;

– Март ойида нефт экспорти доллар эквивалентида 60 фоизга, апрелда эса (февралга нисбатан) 90 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бу бюджетга қўшимча 3-4 миллиард доллар маблағ олиб келади.

– Агар нефт нархи июн ойигача шу даражада сақланиб қолса, Россия бюджет тақчиллигидан қутилиши ва ўтган йилги режани ошиғи билан бажариши мумкин.

"Бу даромадлар Россия иқтисодиётида жиддий ижобий ўзгаришларга олиб келмайди. Барча қўшимча маблағлар фақат бюджетдаги камчиликларни ёпишга сарфланади, холос", - дея таъкидлади эксперт.

Киритилди: Бугун 18:08. Ўқилди: 241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!