Россиянинг Молдовадаги элчиси Олег Васнецов республиканинг Днестрянı ўлкаси ҳудудида Россия Федерацияси Президенти сайлови ташкил этилиши муносабати билан чақирилди. Бу ҳақда Молдова Ташқи ишлар вазирлигининг Телеграм-каналида эълон қилинган хабарида айтилади.
«Дипломат Молдова ҳукумати позициясига зид равишда, Молдова Республикасининг Днестрянı ўлкаси ҳудудида Россия Федерацияси президенти сайлови ташкил этилиши муносабати билан норозилик билдирилди. Шу муносабат билан элчига элчихона ходимларидан бири Молдова Республикаси ҳудудида персона нон грата деб эълон қилингани ва мамлакатни тарк этиши кераклиги тўғрисида нота берилди», — дейилади хабарда.
Ўз навбатида, Россия ТИВ дипломатнинг Молдовадан чиқариб юборилишига жавоб қайтаришга ваъда берди.
«Россия тегишли жавоб беради», — деди Россия ТИВ.