Бугун 17 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россиянинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бирига дронлар ҳужум қилди

 Россиянинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бирига дронлар ҳужум қилди

Бу ҳақда Украина дрон тизимлари кучлари раҳбари Роберт Бровди маълум қилди.

"Ленинград вилоятининг Кириш тумани ҳудудида дрон парчалари тушиши оқибатида заводда ёнғин келиб чиққан. Ҳозирда ёнғин бартараф этилган", — деб хабар берди минтақа губернатори Александр Дрозденко.

Губернатор объект номини аниқ кўрсатмаган, бироқ Кириш шаҳри яқинида учта дрон уриб туширилганини билдирган, айнан шу ерда Киришинефтеоргсинтез (КИНЕФ) заводи жойлашган.

Украина Теlegram-каналлари ҳам КИНЕФ ҳудудида ёнғин юз берганини хабар қилмоқда ва ҳодиса жойида олинган деб тахмин қилинаётган фото ва видеоларни эълон қилмоқда. Оммавий ахборот воситаларига кўра, КИНЕФ Россиянинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бири бўлиб, у йилига 20 миллион тоннадан ортиқ нефтни қайта ишлаш қувватига эга.

Киритилди: 11:05 14.09.2025. Ўқилди: 855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!