"Бурятияда ўрмон ёнғинлари туфайли фавқулодда ҳолат режими жорий қилинди. Ҳозирда республикада 53 минг гектардан ортиқ майдонда 22 та фаол аланга ўчоғи қайд этилган", дея маълум қилди минтақа ҳукумати.
"Бундан ташқари, Амур вилоятининг Циолковский шаҳрида ўрмон ёнғинлари турар жойларга яқинлашди", дея хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда турар жой мажмуаси яқинида ўрмон ёнаётганини кўриш мумкин. “112” Теlegram-канали хабарига кўра, йўллар бўйлаб ёнаётган дарахтлар туфайли шаҳарни тарк этиш деярли имконсиз ҳолга келган. Амур вилоятида ёнғинлар умумий майдони 3000 гектардан ошган.
Циолковский — ёпиқ маъмурий-ҳудудий бирлик ҳисобланади. Аҳолиси этти мингдан сал кўп бўлган бу шаҳарда “Восточнıй” космодроми ходимлари истиқомат қилади. Космодром шаҳар марказидан 25 километр узоқликда жойлашган.