Россия Миллий аксилтеррор қўмитаси “аксилтеррор операцияси” режими жорий этилишини Россиянинг Украина билан чегарадош уч ҳудудида “вазиятни беқарорлаштиришга уринишлар” содир этилиши билан изоҳлади.
Режим аксилтеррор операцияси ўтказиладиган ҳудудда муайян чекловчи чораларни кўришга имкон беради, хусусан, ҳужжатларни текшириш, аксилтеррор операциясини олиб борадиган шахсларнинг ҳар қандай биноларга тўсиқсиз кириши, ахборот алмашинувини назорат қилиш ва алоқа воситаларини узиш, одамларни ва транспорт воситаларини ҳудуддан чиқариб юбори ёки вақтинча кўчириш.