Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россиянинг «айғоқчи кити» Хвалдимир Норвегия яқинида ўлик ҳолда топилди

Россиянинг «айғоқчи кити» Хвалдимир Норвегия яқинида ўлик ҳолда топилди

Белуга кити Норвегия сувларида беш йил аввал аниқланган ва Россия фойдасига жосуслик қилганликда гумон қилинган. У ўлик ҳолда топилди, дея хабар беради китни кузатиб юрган нодавлат нотижорат ташкилоти.

Норвек тилидаги кит сўзи ва Россия президенти Владимир Путиннинг исми-шарифи бирикмаси бўлган Хвалдимирнинг жасади дам олиш кунлари Норвегия жанубида балиқ овлаётган ота ва ўғил томонидан аниқланган.

Хвалдимир 2019 йилда Норвегия шимолидаги Ингоя ороли яқинида, Россия денгиз чегарасидан тахминан 300 км узоқликда топилганида, кичкина камера ўрнатиш учун мосламаси бўлган жабдуқ кийган эди. Жабдуқда инглиз тилида «Санкт-Петербург ускуналари» муҳри бўлган.

Москва ҳеч қачон Хвалдимир ҳақидаги айбловларга жавоб бермаган.

Киритилди: 17:36 03.09.2024. Ўқилди: 2718 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!