Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Россиянинг 20 дан ортиқ компаниялари санкциялар туфайли банкрот бўлиш хавфи борлигини эълон қилди

Россиянинг 20 дан ортиқ компаниялари санкциялар туфайли банкрот бўлиш хавфи борлигини эълон қилди

Россиянинг йигирмадан ортиқ йирик саноат компаниялари, жумладан, қурилиш ва автомобиль саноати вакиллари, шунингдек, маиший техника ишлаб чиқарувчилари Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Антон Алихоновга хат юбориб, унда уларга таҳдид борлигини билдиришган.

РБК хабар беришича, хавотирга сабаб Европа Иттифоқининг Россияга қарши сўнгги, ўн тўртинчи санкциялар тўплами бўлиб, бунинг натижасида АҚШ, Европа, Япония ва яқинда Хитойдан муҳим материаллар етказиб бериш тўхтатилган.

Гап, биринчи навбатда, музлатгичлар, автомобиль қисмлари, қувурлар, полиуретан кўпиклари, мастиклар ва ўз-ўзидан текисланадиган полларни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган полиметилен фенил изосиянатлар ҳақида бормоқда. Мактубда айтилишича, бу ҳолатда Россия иқтисодиёти юз фоиз импортга боғлиқ.

Мактубда, шунингдек, материалларнинг жорий захираси бор-йўғи икки ой давом этиши ва санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам берувчи етказиб берувчилар, хусусан, Саудия Арабистони билан ҳали келишувга эришиб бўлмагани айтилади.

РБК маълумотларига кўра, Саноат ва савдо вазирлигига мурожаат қилганлар орасида «Техноникол», «Беко», «Ватек», «РусТА» ва «Вераҳим» компаниялари бор.

🔸Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларининг ўн тўртинчи пакети 2024 йил 24 июнда қабул қилинган. У илгари киритилган чекловчи чораларни четлаб ўтишнинг олдини олишга қаратилган бир қатор бандларни ўз ичига олади.

Киритилди: 23:41 22.08.2024. Ўқилди: 846 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!