Бугун 30 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Россиялик хакерлар Пашинян идорасининг маълумотлар базасини эгаллаб олишди

Россиялик хакерлар Пашинян идорасининг маълумотлар базасини эгаллаб олишди

Россиянинг хакерлик гуруҳларидан бири FTP узатиш тизими орқали Арманистон бош вазири Николь Пашиняннинг маълумотлар базасига кирганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда Арманистон матбуоти хабар тарқатди, деб ёзади «Репорт» .

Хакерлар ҳукуматдан уларнинг ҳисобига 2,5 миллион доллар ўтказишни талаб қилган. Акс ҳолда, маълумотлар базаси кейинги 48 соат ичида йўқ қилинади.

Қайд этилишича, жорий йилнинг июнь ойида Арманистон президенти, бош вазири ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг расмий веб-сайтларига уюштирилган ҳужумни ўша хакерлар гуруҳи уюштирган бўлиши мумкин.

Киритилди: 20:25 18.09.2024. Ўқилди: 1021 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!