Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россиялик хакерлар Буюк Британиянинг саккизта ҳарбий базасига оид ҳужжатларни интернетда тарқатиб юборди

A A A
Россиялик хакерлар Буюк Британиянинг саккизта ҳарбий базасига оид ҳужжатларни интернетда тарқатиб юборди

Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги буни тасдиқлади ва тергов олиб борилаётганини билдирди. Нашр маълумотларига кўра, ҳужумни Россиянинг Lynx хакерлик гуруҳи амалга оширган.

Daily Mail'нинг таъкидлашича, ошкор этилган ҳужжатлар орасида ядро қуроллари сақланадиган ва АҚШнинг F-35 қирувчи самолётлари жойлашган Қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари базаларининг чизмалари, дронларнинг асосий маркази, ўта махфий радиолокация станцияси, шунингдек, Буюк Британиянинг жанубидаги ҳарбий-денгиз объектлари ва авиабаза ҳақидаги маълумотлар мавжуд.

Киритилди: 13:22 20.10.2025. Ўқилди: 981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!