Бир гуруҳ хакерлар Бельгия ҳукуматининг бир қатор веб-сайтларига киберҳужум уюштирган.
Бу ҳақда RTBF телеканали хабар бермоқда. Ҳужум оқибатида фуқароларга расмий ҳужжатлар билан танишиш имконини берувчи MyGov.be ҳукумат портали зарар кўрди. Ҳужум Валлони парламентининг веб-сайтига ҳам таъсир қилди.
Бельгия киберхавфсизлик маркази маълумотларига кўра, бу DDoS-ҳужумлари бўлиб, сервер носозликларини келтириб чиқарган. Шу билан бирга, марказ ушбу ҳужумлар маълумотларнинг сизиб чиқиши хавфини туғдирмаслигига ишонтирди.
Россиянинг NoName хакерлар гуруҳи воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.