Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россиялик сенаторлар: сайловда ҳеч қандай қонунбузарлик аниқланмади

A A A
Россиялик сенаторлар: сайловда ҳеч қандай қонунбузарлик аниқланмади

Ўзбекистонда бўлиб ўтган Президент сайлови бўйича дастлабки хулосаларини билдирган Россия сенаторлари овоз бериш натижасига таъсир қиладиган ҳеч қандай қонунбузарлик аниқламагани, барчаси халқаро стандартга амал қилинган тарзда ўтказилганини эътироф этдилар. Бу ҳақда Федерал кенгаш раҳбари, кузатувчилар миссияси аъзоси Вячеслав Тимченко “РИА Новости”га берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Сайлов муваффақиятли ўтди, овоз бериш якунланди. Биз кўплаб сайлов участкаларида бўлдик, ҳамма жойда сайловчиларнинг юқори фаоллигини кўрдик”, - деди Тимченко.

Россиялик қонуншунослар таъкидлашича, овоз бериш жараёнида сайлов комиссияси аъзолари ёки партиялар кузатувчилари томонидан қонунбузарлик кузатилмаган.

Беш партиядан илгари сурилган номзодларнинг ҳаммаси сайловда иштирок этишда тенг имкониятга эга бўлди, деди россиялик сенатор.

Киритилди: 10:42 10.07.2023. Ўқилди: 1265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!