Бугун 25 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Россиялик олигархлар санкциялар остида бўлса ҳам Европа Иттифоқида даромад топмоқда

Россиялик олигархлар санкциялар остида бўлса ҳам Европа Иттифоқида даромад топмоқда

Россиялик олигархлар санкциялар остида бўлса ҳам Европа Иттифоқида даромад топмоқда. Бу ҳақда The Insider хабар берди.

"Акциядорлари Путинга яқин россиялик миллиардерлар бўлган компаниялар ўз маҳсулотларини Ғарбга ҳеч нарса бўлмагандек экспорт қилишда давом этмоқда. Улар, агар санкция остидаги бтзнесменнинг улуши 50 фоиздан кам бўлса, компанияларга Европа Иттифоқи бозорларида эркин фаолият юритиш имконини берувчи бўшлиқдан фойдаланади. Натижада Геннадий Тимченко, Алишер Усмонов ва Олег Дерипаска каби олигархлар томонидан Европа билан савдодан миллиардлаб доллар фойда олинади", деб ёзади нашр.

Қайд этилишича, Путинга яқин бўлган бошқа россиялик олигархлар Ғарб санкцияларини ўзлари фойда олувчи компаниялардаги улушларини камайтириш ёки активларининг бир қисмини қариндошларига ўтказиш орқали четлаб ўтишга муваффақ бўлган.

Киритилди: 09:07 24.12.2024. Ўқилди: 748 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!