Бугун 29 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россиялик космонавт коинотда 1111-кунлик рекордини якунлаб, Ерга қайтди

Россиялик космонавт коинотда 1111-кунлик рекордини якунлаб, Ерга қайтди

60 ёшли Олег Кононенко Халқаро космик станцияда бир йил давомида рекорд даражадаги парвоздан сўнг Ерга эсон-омон қайтди. Унинг коинотга сўнгги сафари шуни англатадики, у энди орбитада бошқа одамларга қараганда кўпроқ вақт ўтказган.

Россиялик фахрий космонавт Олег Кононенко Халқаро космик станцияда (ХКС) бир йил давомида рекорд ўрнатганидан сўнг Ерга қайтди. 60 ёшли космонавт орбитада кетма-кет бўлмаган 1111 кунни ўтказди, бу тарихдаги бошқа космонавтлардан кўра узоқроқ - ва эҳтимол кўп йиллар давомида рекорд бўлиб қолади.

Июнь ойида 60 ёшга тўлган Кононенко душанба куни (23 сентябрь) Россиянинг «Союз МС-25» космик кемасида ҳамкасби космонавт Николай Чуб ва НАСА астронавти Трейси Колдуэл Дайсон билан бирга Ерга қайтди. Учлик Қозоғистон даштига ХКСдан чиққанидан тахминан 3,5 соат ўтиб қўнди.

Россиялик икки астронавт космик станция бортида рекорд даражадаги давомий 374 кун бўлди ва НАСА астронавти Френк Рубиони ортда қолдирди, у ўтган йили ХКСда 371 кун қолган. Дйсон эса коинотда 184 кун ўтказганидан сўнг ортга қайтди.

Киритилди: Бугун 17:45. Ўқилди: 485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!