Бугун 20 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россиялик блогерга нисбатан жиноий иш очилди

A A A
Россиялик блогерга нисбатан жиноий иш очилди

Россиялик машҳур блогер Илья Варламовга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитаси хабар бермоқда.

Блоггерга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 330.1-моддаси 2-қисми (Россия Федерациясининг хорижий агентлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Варламов 2 йилгача қамоққа олиниши мумкин.

2023 йил март ойи охирида Россия Федерацияси Адлия вазирлиги Варламовни хорижий агентлар реестрига киритди. Бошқармада айтилишича, у давлат органлари томонидан қабул қилинган қарорлар ва улар олиб бораётган сиёсат тўғрисида ёлғон маълумотлар тарқатган ва хорижий манбалардан ёрдам олган.

Киритилди: 18:50 25.11.2024. Ўқилди: 1141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!