Германия канцлери Фридрих Мертс Россияга қарши янги санкциялар пакети тайёр эканлигини ва 20 май куни Брюсселда қабул қилинишини айтди.
Бу ҳақда у ЗДФ телеканали эфирида маълум қилди .
"Ушбу пакети тайёр ва келаси сешанба куни Брюсселда қабул қилинади. Маслаҳатлашувлар якунланди", - деди Мерз.
Шу билан бирга, Германия ҳукумати раҳбари санкциялар дарҳол кучга киришини таъкидлади.
“Улар тайёр, улар кучга кирмоқда ва навбатдаги санкциялар пакети тайёрланмоқда”, — дея қўшимча қилди канцлер.
Мерз Европа Иттифоқи (ЕИ) томонидан Россияга қарши янги санкциялар пакети Европада музлатилган Россия активларини тасарруф этиш имконияти ҳақидаги бандни ўз ичига олишини истисно қилмади. Шу билан бирга, канцлер бу қадам Европа молия бозори учун маълум бир хавф билан боғлиқлиги