Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Россияга мигрантлар оқими 10 йил ичида биринчи марта минималлаштирилди

Россияга мигрантлар оқими 10 йил ичида биринчи марта минималлаштирилди

Россияга муҳожирлар оқими охирги ўн йилдаги энг паст даражага тушди. Бу 2008 йилги инқироз, Қримнинг аннекция қилиниши ва COVID-19 пандемиясидан кейин миграция пасайишининг тўртинчи тўлқини бўлди.

Росстат маълумотларига кўра, 2023 йил охирига келиб мамлакатга 560 минг киши келган. Бу урушнинг биринчи йилига нисбатан 23 фоизга кам: ўшанда оқим 730 минг кишини ташкил этди.

Россияга учдан бир қисми Тожикистондан, 10 фоизи Қирғизистондан, 9 фоизи Украина, Арманистон ва Қозоғистондан, яна 4 фоизи Ўзбекистондан келган. Беларус, Хитой, Туркманистон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардан ҳам мигрантлар келади.

2023 йилда энг кўп муҳожирларни Москва ва Тюмен вилоятлари, шунингдек, Ханти-Манси автоном округи қабул қилган: улар умумий миграция ўсишининг 57 фоизини ташкил қилган. Энг кам мигрантлар Приморе, мигрантларнинг 20 та фаолият соҳаларида ишлаши тақиқланган Томск вилояти ва Украина билан чегарадош вилоятлар томонидан қабул қилинган.

Киритилди: 16:15 23.07.2024. Ўқилди: 778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!