Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонасига 4 нафар юртдошимиздан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда фуқаролар Краснодар ўлкасидаги корхоналардан бирида ишлаш учун боргани, иш берувчи вакиллари томонидан паспортлари 2 ойдан ортиқ вақт мобайнида олиб қўйилиб, берилмаётганини билдирган.
Меҳнат мигрантларининг паспортларини қайтариш мақсадида Ваколатхона ходимлари иш берувчи вакиллари билан телефон орқали музокара ўтказди. Иш берувчилар паспортларни патент расмийлаштириш учун олгани ва ишхонада сақлаётганини билдирди. Уларга фуқаролик паспортини олиш Россия қонунчилиги бўйича мумкин эмаслиги тушунтирилиб, юртдошларимиз паспортлари қайтарилди.