Бугун 3 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россияга ишга кетувчилар учун махсус марказ ташкил этилиши мумкин

Россияга ишга кетувчилар учун махсус марказ ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда Россияга ишлаш учун кетаётган фуқаролар барча зарур жараёнларни бир жойда амалга ошириши мумкин бўлган комплекс марказ ташкил этиш таклиф қилинди.

Миграция агентлиги маълум қилишича, марказда фуқаролар:

➖ тиббий кўрик ва тестдан ўтади;

➖ ҳужжатларини текширтиради;

➖ биометрик маълумот ва бармоқ изларини топширади;

➖ зарур ҳужжатларни Ўзбекистоннинг ўзида расмийлаштиради.

Шунингдек, фуқаролар қайси корхонада ва қандай шароитда ишлашини олдиндан билиши, аниқ иш берувчи буюртмаси асосида қонуний равишда Россияга ишга бориши кўзда тутилмоқда.

Россияда ишлаш учун зарур рус тили имтиҳонларини Тошкентга келмасдан топшириш имкониятини кенгайтириш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бунинг учун 4 та ҳудудда зарур инфратузилма тайёрланган.

📌 Лойиҳа ҳозирча таклиф босқичида.

Киритилди: 08:47 02.10.2026. Ўқилди: 739 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!