Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россиядан келтирилган колбаса ва сосиска маҳсулотлари талабга жавоб бермади

Россиядан келтирилган колбаса ва сосиска маҳсулотлари талабга жавоб бермади

Истеъмолчи маҳсулот харид қилаётганда албатта унинг қадоғидаги маълумотлар билан танишиши лозим. Белгиланган меъёрларга асосан маҳсулот ёрлиғидаги маълумотлар аниқ ва давлат тилида бўлиши талаб этилади. Айниқса озиқ-овқат маҳсулоти ёрлиғидаги маълумот истеъмолчида шубҳа ўйғотса,ушбу маҳсулотни хариб қилмаган маъқул.

“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департамент ва Ўзбекистон истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамкорликда “Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламенти талабларининг бажарилиши ўрганилди.

Пойтахтимиздаги савдо растасида сотилаётган “MOS PROD TORG” МЧЖ томонидан юртимизга импорт қилинган Россия давлатида ишлаб чиқарилган "Останкино-новый стандарт” МЧЖ, “Стародворские колбасы”, ва “Останкинский мясоперерабатывающий комбинат” томонидан ишлаб чиқарилган колбаса ва сосиска маҳсулотлари ёрлиғида озиқлик қиммати (углеводлар миқдори) тўлиқ ёритилмаганлиги, ёрлиғидаги маълумотни ўқиш имконияти мавжуд эмаслиги ва маркировкаси Давлат тилида бўлмаганлиги аниқланди.

“MOS PROD TORG” МЧЖ номига мувофиқлик сертификатини расмийлаштириб берган сертификатлаштириш идораси масъул ходимларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.

Киритилди: 14:27 30.03.2021. Ўқилди: 2769 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!