Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Кадиров Путин билан учрашиб, уни Чеченистонга таклиф қилган

A A A
Кадиров Путин билан учрашиб, уни Чеченистонга таклиф қилган

Чеченистон раҳбари Рамзан Кадиров Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. Бу ҳақда у Телеграм-каналида хабар берди.

«Москвада мен Россия президенти Владимир Путин билан учрашдим. Ижтимоий-иқтисодий вазият ҳақида маълумот берилди. У барқарор. Иқтисодиётнинг барча тармоқлари тизимли ривожланмоқда. Икки ГЭС, янги аэропорт ва темир йўл вокзалини қуриш, цемент заводини модернизация қилиш каби 500 дан ортиқ инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқдамиз», — деб ёзади республика раҳбари.

Шундан сўнг у Россия президенти Владимир Путинни Чеченистонга таклиф қилганини айтди: “Хулоса қилиб айтганда, Владимир Владимировичга барча саъй-ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирдим. Яна миллий лидеримизни Чеченистон Республикасига ташриф буюришга таклиф қилдим".

Киритилди: 06:25 23.05.2024. Ўқилди: 3491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!