Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Россиядаги ЙТҲ қурбонлари жасадларини Ўзбекистонга қайтариш ишлари олиб борилмоқда" – Бош консулхона

"Россиядаги ЙТҲ қурбонлари жасадларини Ўзбекистонга қайтариш ишлари олиб борилмоқда" – Бош консулхона

Жорий йил 1 сентябр куни Россиянинг Нижегородск вилоятида ўзбекистонликлар кетаётган микроавтобус ҳалокатга учрагани ҳақида Нижегородск вилояти полицияси хабар берган эди. Буни Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси тасдиқлади.

Маълум бўлишича, ЙТҲ оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, шундан 7 нафари Ўзбекистон фуқаролари, 1 нафар шахснинг Ўзбекистон фуқаролигига мансублиги аниқланмоқда. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 3 нафар фуқароси турли тан жароҳатлари билан Нижегород областининг марказий клиник-шифохонаси ва Викса шаҳарчасида жойлашган тиббий муассасасига жойлаштирилган.

«Шу билан бирга, жабрланган фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида «Санавиация» (тез ёрдам вертолёти) жалб қилинган. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Жабрланган фуқароларимизга тез орада соғайиб кетишини тилаб қоламиз»
– дейилади консуллик хабарида.

Ҳозирда қурбонларнинг жасадларини Ўзбекистонга қайтариш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу масала Бош консулхона назоратида бўлиб, Бош консул ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари тезкор равишда Нижегород областига борган. Расмийлар маҳаллий масъул ваколатли органлар билан ҳалок бўлганлар шахсига аниқлик киритиш ва уларни қайтариш, жабрланганларга тиббий муолажа кўрсатилишини ўз назоратига олган.

Шунингдек, консулхона мазкур масала бўйича Ўзбекистон Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари билан қуйидаги телефон рақамлар орқали боғланиш мумкинлигини таъкидлади:

+7-843 526-55-63;
+7-843 526-55-64;
+7-843 526-55-65.

Боғланиш учун Телеграм: @kazan_mfa_uz

Киритилди: 23:35 03.09.2024. Ўқилди: 1781 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!