Бугун 8 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Россиядаги мигрант курерлар маош бўйича АйТи ходимларига етиб олди

Россиядаги мигрант курерлар маош бўйича АйТи ходимларига етиб олди

Июн ойида Россияда меҳнат муҳожирларининг маошлари ўсиши қайд этилди. Улар ўртача ҳисобда 23 фоизга кўп маош ола бошладилар, деди миграция кун тартиби ва кадрларни ёллаш бўйича эксперт, Мигрантлар хизмати платформаси директори Андрей Кладов. Етказиб бериш соҳасида муҳожирлар бугунги кунда АйТи-мутахассислари билан тенг даромад олишади, деди у НСН нашрига берган интервюсида.

Кладовнинг сўзларига кўра, ўтган йилнинг декабр ойига келиб, кадрлар етишмаслиги фонида мигрантларнинг маоши 120 минг рублга етган.

"Курерлик лавозимларида ишлайдиган мигрантлар бошланғич ва ўрта даражадаги АйТи мутахассислари билан тенг равишда ойига тахминан 155 минг рубл ишлай бошладилар, шу билан бирга етказиб бериш хизматларида ҳам, АйТи-саноатда ҳам кадрлар етишмаслиги кучаймоқда", - деди эксперт.

Шу билан бирга, ҳозирда Мигрантлар хизмати платформасида 2 миллиондан ортиқ одам рўйхатдан ўтган ва иш таклифлари сезиларли даражада кам, дея қўшимча қилди Кладов. У бу қарама-қаршиликни иш берувчиларнинг кадрлар излашда етарлича фаол эмаслиги, шунингдек, ходимларни сақлаб қола олмаслиги билан изоҳлади.

Бунгача Россияда муҳожирларни бошқарувчи ёллаш бўйича федерал лойиҳани амалга ошириш режалари ҳақида маълум бўлган эди. Россия компаниялари учун кадрлар маркази бўлиб хизмат қиладиган уюшган ёллаш операторини яратиш режалаштирилган.Шунингдек, чет элда тиббий кўрикдан ўтказиш, бармоқ излари ва рус тилини билиш даражасини текшириш таклиф қилинмоқда.

Киритилди: 09:42 11.07.2024. Ўқилди: 737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!