Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россияда Зика иситмасининг четдан олиб кирилган ҳолати қайд этилди

Россияда Зика иситмасининг четдан олиб кирилган ҳолати қайд этилди

Россия Федерациясида Зика иситмасининг четдан олиб кирилган ҳолати аниқланди.

Бу ҳақда Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлиги соҳасини назорат қилиш хизмати (Роспотребнадзор) маълум қилган.

Касаллик Бали оролидаги дам олишдан Москвага қайтган аёлда аниқланган.

Россия ҳудудида инфекциянинг тарқалиш хавфи истисно қилинган.

Роспотребнадзор таъкидлашича, Россия ҳудудида яшовчи чивинлар хавфли тропик иситмаларни ташувчи сифатида юқори эпидемиологик хавф туғдирмайди.

Киритилди: 16:16 26.10.2026. Ўқилди: 492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!