18-март куни кечқурун Лиговск проспектидаги "Галерея" савдо мажмуаси ёнида бир гуруҳ ёшлар орасида тўппончага ўхшаш буюм билан рақсга тушган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси полиция томонидан ушланди. Бу ҳақда Россия ИИВ шаҳар ва Ленинград вилояти бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
"Марказий туман жиноят қидирув бўлими ходимлари жамоат тартибини бузган шахсни аниқлаб, қўлга олишди. У Марат кўчасида холаси билан яшовчи 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси экан. Февраль ойининг охирида Петербургга келган ёш муҳожир аллақачон ресторанда ошпаз бўлиб ишлашга улгурган, ҳозир эса мебелсозлик касбини ўрганмоқда. Тергов давомида у полициячиларга қўлида ўйинчоқ тўппонча ушлаганини, бироқ рақсдан сўнг уни дарҳол қаергадир ташлаб юборганини таъкидлади," - дейилади хабарда.
ўзбекистон фуқаросига нисбатан безорилик бўйича жиноий иш қўзғатилди.