Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россияда ўзбекистонлик мураббий ўз шогирдини зўрлаганликда гумонланмоқда

Россияда ўзбекистонлик мураббий ўз шогирдини зўрлаганликда гумонланмоқда

Россиянинг Ленинград вилояти Виборг туманда шарқ яккакурашлари бўйича мураббий ўзининг вояга етмаган тарбияланувчисига нисбатан жинсий зўравонлик қилганликда гумонланмоқда. Мураббий 48 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб, маҳаллий спорт клубида ишлаган. Бу ҳақда «Fontanka.ru» хабар берди.

16 ёшли қизнинг отаси полицияга мурожаат қилган. 13 ноябрь куни ҳолат бўйича вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий зўрлик моддаси асосида жиноий иш қўзғатилган. Қиз томонидан берилган маълумотга кўра, мураббий 2018 йилда спорт клубининг биносида уни зўрлаган.

Гумонланувчи Россияга 2018 йилда борган. Эркак икки суткага қамоққа олинган. Яқин вақт ичида унга нисбатан қўлланиладиган эҳтиёт чораси бўйича қарор қабул қилинади.

Киритилди: 06:22 19.11.2019. Ўқилди: 4895 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!