Бугун 4 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Россияда ўзбек ва тожик диаспораси раҳбарлари қўлга олинди

Россияда ўзбек ва тожик диаспораси раҳбарлари қўлга олинди

Иркутскда этник диаспора раҳбарлари ноқонуний миграцияни ташкил этишда гумонланиб қўлга олинди, деб хабар берди Россия ИИВнинг Иркутск вилояти бўйича бош бошқармаси.

Полициянинг аниқлик киритишича, Ўзбекистон миллий маркази раиси ва "тожик диаспораси раиси ўринбосари" ҳибсга олинган. Судланувчилардан бирига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси, иккинчисига эса муайян ҳаракатларни тақиқлаш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь ойидан бошлаб улар қўшимча таълим маркази билан биргаликда хорижий фуқароларга пул мукофоти эвазига рус тилини билиш, Россия тарихи ва қонунчилиги асосларини билиш тўғрисидаги сохта сертификатларни кейинчалик ИИВ миграция органларига тақдим этиш учун беришган. Ҳар бир бундай сертификат учун жиноятчилар тахминан 8 минг рубль олишган, уларнинг умумий тушуми 1,5 миллион рублдан ортиқни ташкил этган.

Диаспора раҳбарларининг идораси ва яшаш манзилларида тинтув ўтказилганда, компьютерлар, флеш-карталар, 1,7 миллион рубль ва банк карталари олиб қўйилган. Тергов қўмитаси терговчилари томонидан «тижорий порахўрлик» ва «ноқонуний миграцияни ташкил этиш» моддалари бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.

Киритилди: Бугун 16:00. Ўқилди: 1117 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!