Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россияда учинчи шахслар томонидан хорижий фуқаролар учун рус тили имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказишни тақиқланди

Россияда учинчи шахслар томонидан хорижий фуқаролар учун рус тили имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказишни тақиқланди

Россия Федерацияси Кенгаши учинчи шахслар томонидан хорижий фуқаролар учун рус тили имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказишни тақиқловчи қонунни тасдиқлади.

Жумладан, қонунда рус тилидан чет тили, Россия тарихи ва Россия қонунчилиги асослари бўйича имтиҳон топшириш, уни ўтказиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни учинчи шахсларга ўтказиш ҳамда сертификат беришга ваколатли ташкилотларга тақиқ жорий этилган. ўтказишни ташкил қилишда учинчи шахсларни жалб қилиш, деб хабар беради «РИА Новости»

Ички ишлар вазирлиги ва Рособрнадзор билан келишилган ҳолда Таълим ва фан вазирлиги таклифлари асосида имтиҳон ўтказишга рухсат берилган таълим ташкилотлари рўйхати ҳукумат томонидан белгиланади.

Рус тилини билиш, Россия тарихи ва қонунчилик асосларини тегишли даражада билиш сертификати фақат ҳукумат томонидан белгиланган имтиҳон ўтказувчи муассасалар рўйхатига киритилган давлат муассасалари томонидан берилади.

Қонун муаллифлари Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин бошчилигидаги барча фракцияларнинг депутатлари гуруҳи эди.

Киритилди: 14:06 07.11.2024. Ўқилди: 727 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!